Ўзбекистонда ягона геология хизматини ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:58, 24-02-2017.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Геология ва минераль ресурслар бўйича давлат қўмитаси негизида ягона геология хизматини ташкил қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги геологик хизматнинг ташкил қилиниши истиқболли конларни ўрганишга ягона ёндашув ҳисобига геология қидирув ишларини самарадорлигини оширишга имкон беради.

“Янги таркиб қазилма бойликларни геологик ўрганиш ва фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, мамлакат минераль хом-ашё базасини, биринчи навбатда, ер ости сувлари, қимматбаҳо, ноёб ва кам учровчи металлар йўналишида истиқболли ривожлантириш, янги минераль хом-ашё турларини тезкор қидириш билан шуғулланади”, - деб таъкидлашди Геология ва минераль ресурслар бўйича давлат қўмитасида.

Бундан ташқари, ягона геология хизмати фойдали қазилма бойликларни прогнозлаш ва қидиришнинг илғор услубларини жорий этиш ҳисобига геология қидирув ишларининг самарадорлигини ошириш, барча босқичларда унинг сифати ва ишончлилигини таъминлаш учун масъул бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: