Ўзбекистонда ягона мактаб формаси 2018 йилдан бошлаб жорий этилади
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кейинги йилдан бошлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси жорий этилади, деди халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Халқаро пресс-клуб йиғилишида. Бу ҳақида Sputnik Узбекистан хабар қилмоқда.
“Муассаса раҳбари ягона мактаб формасини жорий этиш таклифи президент Шавкат Мирзиёев томонидан киритилганини эслатди. Иноятов вазирлик модельерлар билан бирга кейинги йилга форманинг 8-10 турини тақдим этишини таъкидлаб ўтди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, форма нархлари ҳали белгиланмагани, уни кредитга олиш имконияти кўриб чиқилаётгани, бунда олдин форманинг 50% баҳоси берилиб, қолгани қисмларга бўлиб тўланишини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамизки, яқинда таълим тизимига бағишланган йиғилишда Ш.Мирзиёев умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийимига алоҳида эътибор қаратган ва ўқувчилар кўриниши билан ажралиб туриши ҳамда улар орасида ижтимоий тенгсизлик бўлмаслиги зарурлигини таъкидлаб ўтган.
Шу билан боғлиқ ҳолда давлат раҳбари мутахассисларга мактаб формасини маҳаллий матлардан миллий дизайн асосида минтақа иқлимини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишни топширган.