Ўзбекистонда ягона мактаб формасига ўтиш беш йилга кечиктирилмоқда
Тошкент. 21 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда барча мактаблар учун ягона формага ўтиш беш йилга кечиктирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 509-сонли қарори билан белгиланган бўлиб, у 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарорга ўзгартишлар киритади.
Ҳужжатга кўра, ягона мактаб формасига ўтиш 2019/2020дан 2024/2025 ўқув йилигача қолдирилади. Ушбу муддатгача тасдиқланган намунанинг шакли ихтиёрий бўлади.
Эслатиб ўтамиз, президент 2017 йил бошида Ўзбекистон мактабларида ягона шаклни жорий этиш ташаббуси билан чиқди. 2018 йил 15 августда эса Вазирлар Маҳкамаси "Давлат умумтаълим муассасаларининг ягона замонавий мактаб шакли билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди. Жорий қилиниш муддати 2019/2020 ўқув йили учун режалаштирилган эди.
Май ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари Саида Мирзиёева ушбу қарорни мажбурий шаклни муддатидан олдин жорий этишни талаб қилганлигини танқид қилди.
Сурат манбаи: trendsmap.com