Ўзбекистонда ЯИДХП орқали солиқ органларида ҳисобга туриш мумкин

Дата: 15:32, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) Ўзбекистон фойдаланувчиларига солиқ органларида ҳисобга туриш имкониятини таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Узинфоком марказидан маълум қилишларича, янги имкониятдан фойдаланиш учун ЯИДХП сайтида (my2.gov.uz) рўйхатдан ўтиб, ҳисобга туриш хизматини танлашнинг ўзи кифоя.

Кейинги қадам сифатида электрон ариза шаклини тўлдириш ва паспорт нусхасини илова қилиш талаб қилинади. Ариза фойдаланувчининг асосий яшаш жойи бўйича солиқ инспекциясининг бўлимига бориб тушади.

Шундан кейин ариза берувчи тарафидан кўрсатилган электрон почтага давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлик тўғрисида гувоҳнома (СТИР) келади.

 

Сурат манбаи: http://ictnews.uz/16/08/2016/proshla-press-konferentsiya-posvyashhenna/

Янгилик билан ўртоқлашиш: