Ўзбекистонда яхмалакка қарши қоришма ишлаб чиқариш технологияси яратилди
Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – “Максам-Чирчиқ” АЖ автомобил йўлларининг музлаб қолишининг олдини олувчи маҳаллий яхмалакка қарши қоришма (реагент) ишлаб чиқариш технологияси яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қоришма “Қамчиқ” девонида қиш шароитида ўтказилган синовларда яхши натижалар кўрсатди. У -32 даражали совуқда ҳам ўз хусусиятларини сақлаб қолди. Шу билан бирга реагент экологик жиҳатдан ҳавфсиз ва ундан фойдаланганда автомобиллар ҳамда йўлларга зарар етмайди”, – деб таъкидланади “Ўзкимёсаноат” акционерлик компанияси матбуот хизматида.
Шунингдек, қоришмадан қум ва туз ўрнида фойдаланганда йўлни таъмирлашга кетадиган ҳаражатлар ҳам камаяди.
“Ўзавтойўл” 2015-2016 йилги қиш мувсумига 100% маҳаллий хом-ашёдан олинаётган қоришмадан 100 тонна буюртма бергани ҳам айтилмоқда.