Ўзбекистонда якка тадбиркорларга SIM-карталар сотиш таъқиқланди

Дата: 11:24, 02-12-2014.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда якка тадбиркорларга SIM-карталар сотиш таъқиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2014 йил 25 ноябрдаги 319 сонли қарорига мувофиқ, юридик шахсга эга бўлмаган якка тадбиркорлар эндиликда салоҳиятли абонентларни қидириш ва улар билан шартнома тузиш, шу орқали телекоммуникация провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш билан шуғуллана олмайдилар.

Айни пайтда якка тадбиркорлар абонентларга маълумот хизматлари кўрсатиш, шунингдек, хизматлар кўрсатиш ва тўловлар қабул қилиш ҳуқуқларини сақлаб қолдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: