Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғининг белгиланган миқдори аниқланди

Дата: 15:36, 11-12-2019.

Тошкент. 11 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғининг белгиланган миқдори аниқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги давлат бюджети тўғрисида"ги қонунда назарда тутилган.

"Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган миқдори Тошкент шаҳрида 750 минг сўм, Нукус, вилоят шаҳарлари марказларида – 600 минг сўм, бошқа шаҳарларда – 300 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 200 минг сўмни ташкил этади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун Тошкентда 250 минг сўм, Нукус, вилоятлар шаҳарлари марказларида-150 минг сўм, бошқа шаҳарларда – 100 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 50 минг сўм.

Тошкентда газета, журнал ва китоб маҳсулотларини сотадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун – 250 минг сўм, Нукус, вилоят шаҳарлар марказларида – 150 минг сўм, бошқа шаҳарларда – 100 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 50 минг сўм.

Сурат манбаи: openbusiness.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: