Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг энергия самарадорлиги билан янги республика комиссияси шуғулланади

Дата: 10:02, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – 13 августда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги комиссия энергия самарадорлиги, энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари, уларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, ёқилғи, энергия ҳамда улардан олинадиган маҳсулотларни ташиш ва истеъмол қилиш орқали мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа ривожи учун шароитлар яратиш мақсадларида бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди, дейилади хужжатда.

Шунингдек, у ялпи ички маҳсулотнинг энергияталаблигини камайтириш билан ҳам шуғулланади.

Ўзбекистон ҳукуматига ҳисоб берувчи иқтисодиёт вазрлиги комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: