Ўзбекистонда яна 5 янги хусусий телеканаллар очилади

Дата: 07:49, 04-05-2016.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда яна 5 хусусий телеканаллар очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мухбиримизнинг берган хабарига кўра, бу ҳақида кеча, 3 майда Ўзбекистон Электрон оммавий нашрлар уюшмаси бошқарувининг раиси Фирдавс Абдуҳолиқов Тошкентда Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган халқаро конференцияда қилган чиқишида айтиб ўтган.

У бугун Ўзбекистонда яна 5 нодавлат телевизион каналлари ташкил этиш устида иш кетаётланлигини таъкидлаган. Ушбу лойиҳа ташаббусчилари уюшма ва қатор хусусий ширкатлардир.

 “Биз бу ишларни 1 сентябрдан амалга оширишни бошлашни ва уни Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлашни режалаштирмоқдамиз”, - деди Ф.Абдуҳолиқов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: