Ўзбекистонда яна бир суғурта компанияси пайдо бўлди

Дата: 21:22, 26-08-2014.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ. Ўзбекистон Молия вазирлиги “Temiryo`l Life” суғурта компаниясига лицензия берди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 21 июлга мансуб 5-СФ сонли қарорига мувофиқ “Temiryo`l Life” Суғурта компанияси масъулияти чекланган жамиятига 2014 йилнинг 21 август санаси билан СФ 00196 сонли лицензия берилди. Лицензия суғурта тармоғида I, II, III, IV тоифалар бўйича кўнгилли суғурта фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, 1 ва 2 тоифалари бўйича умумий суғурта тармоғида суғурта фаолиятини юритиш учун берилди”, - дейилади Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 1 август ҳолатига келиб Ўзбекистон суғурта бозорида 33 компания фаолият юритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: