Ўзбекистонда яна бир янги телеканал очилади

Дата: 10:39, 06-12-2014.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Янги йилга қадар Ўзбекистонда яна бир янги телеканал – “Маҳалла” телеканали ишга тушади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидаги (ЎзМТРК) манбага асосланган ҳолда.

Манбанинг сўзларига кўра, “Маҳалла” телеканали ЎзМТРК ва “Маҳалла” Республика хайрия жамғармаси билан биргаликда таъсис этилмоқда. “Канал таҳририяти шакллантирилиб бўлинган ва ҳозирда турли телекўрсатувлар тайёрламоқда. Телеканал мамлакат маҳаллалари янгиликлари, Ўзбекистон қишлоқ ва шаҳарларидаги жамоатчилик ҳаётини ёритади”, - деди манба.

“Маҳалла” телеканали рақамли форматда ишлайди, бунинг учун Япония кредитлари жалб қилинган.

Эслатиб ўтамизки, маҳалла – мамлакат аҳоли пунктларидаги мавзу ёки микрорайон бўлиб, бу ерда аҳоли оқсоқол ва унинг ёрдамчиларини сайлаш йўли билан маҳаллий ўз-ўзини бошқаришни амалга оширадилар. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 9 мингдан ошиқ маҳаллалар фаолият юритмоқда.

Илгари ЎзТАГ Ўзбекистонда янги “Менинг юртим” ёшлар телеканали очилгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: