Ўзбекистонда яна уч янги эркин иқтисодий ҳудудлар очилади

Дата: 15:10, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистонда яна учта янги эркин иқтисодий ҳудудлар очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг ШҲТ ҳукуматлари раҳбарларининг Бишкекдаги йиғилишида сўзлаган нутқига асосланган ҳолда.

“Уларни ташкил қилиш ташаббуси президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга тегишли. Булар Фарғона вилоятидаги “Қўқон”, Самарқанд вилоятидаги “Ургут” ва Бухоро вилоятидаги “Ғиждувон” эркин иқтисодий ҳудудлари бўлади”, – деб таъкидлади Азимов.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Ўзбекистонда учта эркин иқтисодий ҳудудлари фаолият юритмоқда: “Навои”, “Ангрен” ва “Жиззах”. Яқинда Шавкат Мирзиёев эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини янада фаоллаштириш ва кенгайтириш бўйича қарорни имзолади. Хужжатга мувофиқ, эркин иқтисодий ҳудудлар субъектларига янги имтиёз ва енгилликлар берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: