Ўзбекистонда яна янги эркин иқтисодий ҳудудларни очиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистонда “Ургут”, Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Хазорасп” янги эркин иқтисодий ҳудудларини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Уларнинг яратилиши давлат раҳбарининг Ўзбекистон ТИАИСВ томонидан ҳозирда ишлаб чиқилаётган қарори лойиҳасида кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Янги ҳудудлар Самарқанд вилоятининг Ургут тумани (“Ургут”), Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани (“Ғиждувон”), Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри (“Қўқон”) ва Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида (“Хазорасп”) жойлашади.
“Кўрсатиб ўтилган зоналарни шакллантириш муддати келгусида узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этиб, мазкур муддат давомида бу ерда алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари амалда бўлади”, - деб таъкидланади хужжатда.
Объектларнинг асосий мақсадлари орасида минерал-хом-ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш бўйича қулай шароитларни яратишга йўналтирилган.
Бундан ташқари, ҳудудларда ишлаб чиқилаетган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаш ва қадоқлаш бўйича илмий-ишлаб чиқариш марказлари ташкил қилинади.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда учта эркин иқтисодий зона — “Навоий”, “Жиззах” ва “Ангрен” ЭСҲ фаолият кўрсатмоқда.