Ўзбекистонда янги ахборот-таҳлилийи марказ ташкил қилинди

Дата: 18:56, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бир қатор жамоат ва давлат ташкилотлари ташаббуси билан “Стратегик ривожлантириш” маркази ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат президенти томонидан имзоланган тегишли хужжатга асосланган ҳолда.

Қарорга мувофиқ, янги марказ 2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси ва “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” давлат дастурини амалга ошириш билан шуғулланади.

“Марказ фаолияти эксперт ва жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш, Ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнига фуқаролик жамияти институтлари, экспертлар ва олимларни жалб қилишда кучларни бирлаштиришга йўналтирилган”, - дейилади марказ хабарида.

Унинг вазифаларига стратегияда кўзда тутилган тадбирлар ахборот-таҳлилий мониторингини юритиш, мазкур ҳужжат доирасида амалга оширилувчи тадбирлар бўйича илғор хориж тажрибалари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар баҳоларини ўрганиш, уларнинг эксперт ва жамоат муҳокамаларида кенг иштирокини ташкил этиш ҳам киради.

Шунингдек, марказ Ривожлантириш стратегиясини самарали амалга ошириш, жумладан, давлат дастурларида кўзда тутилган қонунлар, қонуности ҳужжатлар ва бошқа актлар лойиҳаларини тайёрлаш, халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича асосли таклифларни илгари суриш билан ҳам шуғулланади.

Акмал Бурхонов жамоатчилик асосларида марказ ижрочи директори этиб тайинланди. У Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлиб, юридик ва таълим соҳаларида, шунингдек, халқаро лойиҳаларда катта иш тажрибасига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: