Ўзбекистонда янги бош прокурор тайинланди
Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Отабек Муродов Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Халқ сўзи онлайн”га таянган ҳолда.
Бу ҳақида 31 январ куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бош прокуратура ва Ўзбекистон МХХ вакиллари иштирокидаги мажлис якунлари бўйича маълум бўлди.
Отабек Муродов бугинги кунга қадар Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамизки, бугун Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг янги раиси этиб тайинланди. У бу жойга мазкур лавозимда 23 йил давомида узлуксиз ишлаб келган Рустам Иноятовнинг ўрнига келди.
Сурат манбаи: http://kun.uz/news/2017/01/08/prokuratura-faoliati-kajsi-soalarda-oksaetgani-kursatib-utildi