Ўзбекистонда янги эркин туристик ҳудуд яратиш режалаштирилмоқда

Дата: 10:38, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қатор соҳага алоқадор муассасалар билан биргаликда мамлакатдаги биринчи эркин туристик ҳудудини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги ҳудуд “Боқий Бухоро” номини олди. Унинг ҳудудида турли хизмат тоифасидаги меҳмонхоналар, кўнгилочар ва савдо иншоотлари, 500 ўринга мўлжалланган амфитеатр, боулинг-клублар, дискотека, караоке-барлар, миллий ва дунё халқлари ошхонаси таомларини таклиф этувчи кафе ва ресторанлар қурилиши режалаштирилмоқда”, - деб таъкидланади хужжатда. 

Ҳудудни яратиш учун Ўзбекистон Миллий банки хорижий ҳамкорлик иштирокида махсус инвестиция компаниясини таъсис қилишни режалаштирмоқда. Янги ҳудуд эркин иқтисодий ҳудудлар учун кўзда тутилган барча имтиёз ва енгилликларни олиши режалаштирилмоқда. 

Лойиҳа асосчилари қурилиш ишларини жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, 2018 йилнинг март ойидан лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширишни таклиф қилмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: