Ўзбекистонда янги гидрометаллургия заводининг қурилиши бошланди

Дата: 16:10, 29-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ауминзо-Амантой олтин конлари негизида Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-гидрометаллургия заводи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ташаббуснинг умумий қиймати $396 млнга тенг. У ишга тушгач йилига 5 млн тонна рудани қайта ишлаш, 5300га яқин иш ўрни яратиш имконини беради. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ауминзо-Амантой олтин конларида ўзлаштиришни бошлаш учун рамзий тугмани босди. Тадбирни видеоконференция орқали Томди туманида, 5-гидрометаллургия заводи бунёд этиладиган ҳудудда кузатиб турган комбинат мутахассислари конни портлатди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида. 

2017-2026 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қиймати $3,6 млрд бўлган мазкур лойиҳалар натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати 30%га ортади. Қўшимча 31 мингга яқин иш ўрни яратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: