Ўзбекистонда янги интернет-радио эфирга чиқди

Дата: 17:16, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги ZNFM интернет-радиоси эфирга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот infoCOM.UZ сайтида жойлаштирилган.

Янги радио – UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази ZiyoNET тармоғи ресурс маркази томонидан ташкил этилган.

Ушбу радио Ўзнетдаги биринчи мустақил онлайн ФМ радио–станция бўлиб, интернетда ўзбек ва рус тилларида эфирга чиқади.

Радио дастурига аудиокитоблар (эртак ва ҳикоялар), ZiyoNET янгиликлари, маданият ва АКТ хабарлари, инглиз тили дарслари, таълим соҳасидаги фойдали маълумотлар, қизиқарли физика/математика дарслари, UZINFOCOM маркази лойиҳалари янгиликлари киритилган.

Радио кечаю-кундуз эфирда. Соат 18.00дан 9.00гача аудиокитоб ва аудиоэртаклар трансляция қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: