Ўзбекистонда янги хусусий авиакомпания очилиши мумкин

Дата: 14:18, 17-09-2018.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги хусусий авиакомпания очилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ҳокимияти матбуот хизматининг маълум қилишича, бу таклиф Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж. Артикхўжаевга Inter Avia Service компанияси таъсисчиси Д. Файзуллаевдан Инвестор кунида келиб тушган.

“Бизда хорижий компаниялар билан A-320 вa A-321 самолётлари лизинги бўйича шартномалар мавжуд. Эксплуатант сертификатини олишим билан ғоямни амалга ошира бошлайман”, - деб иқтисоб келтиради матбуот хизмати Д. Файзуллаевнинг сўзларидан.

Ўз навбатида, ҳоким ҳокимият бу лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, Инвестор кунида Тошкентда 50 турдан зиёд денгиз жониворлари бўлган илк океанариумни қуриш таклиф қилинди, меҳмонхона, бизнес-марказлар, кўпфнукционал уй-жой комплексларини барпо этиш бўйича 40 атрофида стендлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири А. Арипов ва пойтахт ҳокими томонидан Elitex Group компанияси таъсисчиси Ҳ. Ҳамидов таклифи бўйича тикув фабрикаси қуриш бўйича лойиҳа маъқулланди. Фабрика қурилиши учун 50 сўтих ер ажратиш ва яна бир қўшимча участка бериш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистонда биргина “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси мавжуд бўлиб, мамлакатдаги авиаташувларнинг 75% атрофидаси ушбу давлат авиакомпаниясига тўғри келади.

Сурат манбаи: из http://www.kartinki24.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: