Ўзбекистонда янги космик агентлик ташкил этилди
Тошкент. 4 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги космик агентлик ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Йўлдош алоқа технологиялари бошқармаси тугатилиб, бўшаётган 5 штат бирликларини "Ўзбеккосмос" агентлигига ўтказилсин”, - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Агентлик бош директори ва бош директорининг ўринбосарлари ҳукумат қарори билан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Фармон билан агентлик ҳузурида илмий-техник ва эксперт кенгаши ташкил этилди. Космик соҳани ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш кенгаш хулосалари асосида амалга оширилади.
Фармонга мувофиқ 2019-2020 йилларга Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди. "Космик фаолият тўғрисида"ги қонун ҳам ишлаб чиқилади.
Сурат манбаи: kvant.space