Ўзбекистонда янги маданият ва спорт ишлари вазири тайинланди
Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ) муссаса матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2014 йилнинг ноябридан бери Баҳодир Аҳмедов маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаётган эди. Бунга қадар у маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг бошдиректори эди” – деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизматида.
Б.Аҳмедов 1973 йилда туғилган, Тошкент электротехника ва алоқа институти (1996 йилда) ва Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугаллаган (2007 йилда). Институтни якунлагач маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдин маданият ва спорт ишлари вазири лавозмида ишлаган Минҳожиддин Хожиматов 2014 йил 17 октябрда вазифасидан бўшатилган эди.