Ўзбекистонда янги маршрутлар очилди

Дата: 22:56, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги маршрутлар очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Anons.uzнинг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ асосланиб берган хабарига кўра, 2015 йилнинг 16 октябридан янги 664/663 Тошкент-Олот поезди қатнови йўлга қўйилган бўлиб, у ҳафтасиги уч марта жума, шанба ва якшанба кунлари қатнайди.

Тошкентдан поезд 20.15да жўнаб, Олотга 07.54да етиб боради. Қайтишда Олотдан 18.40да йўлга чиқиб, Тошкентда 07.12да етиб келади.

“Шунингдек, 22 октябрдан бошлаб 54/53 сонли Тошкент-Қўнғирот поезди йўлга қўйилади”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Олот эса Бухоро вилоятидаги шаҳар бўлиб, шу номли туман марказидир. У Бухородан 70 км масофада бўлиб, бу ерда 12 мингдан ошиқ киши истиқомат қилади.

Қўнғирот Ўзбекистон шимолий-шарқидаги шаҳар бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасида, Амударё бўйинида Устюрт воҳасида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: