Ўзбекистонда янги Milliy телеканали очилмоқда

Дата: 16:57, 24-06-2016.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Pomidor Entertainment Медиакомпанияси Milliy (MTV) номли остида янги телеканал очилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У ўзбек ва хориж ижрочиларининг таниқли клипларини, эксклюзив кўнгилочар дастурлар ва ток-шоу, хит-парад, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ва маҳаллий сериалларни намойиш қилади. Канал ротациясида исталган таъб ва ёшга мос қўшиқлар бўлади”, - деб таъкидлашди компанияда.

Бундан ташқари, MTV дастурларида илмий оммабоп дастурлари цикллари ҳам трансляция қилинади. Канал ОАВ сифатида гувоҳнома олиб бўлди ва тез орада синов тариқасида эфирга чиқади.

Канал трансляцияси кабель орқали ва тўғридан тўғри эфир орқали амалга оширилади. У бутун Ўзбекистонни қамраб олади. Ҳозирда зарур тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: