Ўзбекистонда янги мудофаа доктринаси қабул қилинди

Дата: 17:14, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги мудофаа доктринаси қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонун 2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Унда мамлакатнинг мудофаа соҳасидаги ёндашув ва йўналишлари белгиланган.

Аниқлаштирилича, мудофаа доктринаси ҳарбий соҳада миллий ҳавфсизликни таъминлашнинг принцип ва ёндашувлари тизимидан иборат. Ҳужжат мамлакатнинг қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа асосланиб, миллий манфаатлардан келиб чиқади.

Янгиланган доктринада дунё ва минтақада вазиятнинг ривожланиш динамикаси, юзага келаётган таҳдид ва чақириқлар, мамлакат имкониятлари инобатга олинган.

Мудофаа доктринасида Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати, Қуролли кучлар вазифалари, мамлакатни ҳарбий-иқтисодий таъминоти асослари, жумладан, ҳарбий-саноат комплекси ривожланишининг истиқболли йўналишлари белгиланган.

Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/society/20180109/7229658/mirzieev-utverdil-oboronnuu-doktrinu.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: