Ўзбекистонда янги ННТ ташкил этилди

Дата: 14:36, 07-11-2019.

Тошкент. 7 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Tashkent education" нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун "Tashkent education" нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилди, – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ташкилотнинг вазифаларини амалга ошириш учун "Tashkent kindergarten" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, "School of Tashkent" халқаро умумтаълим мактаби, "Tashkent International University" халқаро университети ташкил этилди.

Таълим 2020/2021 ўқув йилидан бошланиб, Ўзбекистон давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Ушбу таълим муассасаларининг фаолияти "Velocius Ltd" (Буюк Британия) компаниясининг таълим тўловлари, ҳомийлик хайр-эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Сурат манбаи: pv.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: