Ўзбекистонда янги препарат синовдан ўтказилмоқда

Дата: 16:30, 09-04-2014.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Биоплант” номли янги препарат клиниколди синовларидан ўтказилмоқда. Янги дори хирургия ва тиббий косметологияда қўл келиши кутилмоқда, дея хабар беради “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги.
Препарат хирургик аралашувлар натижасида юзага келган яралар, хроник, давомли яралар, куйиш ва инфекция тушиши оқибатидаги яраларни, тери қопламаси ва юмшоқ тўқималар камчиликларни даволашда қўллашга мўлжалланган.
“Биоплант” Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли академик Содиқов номидаги Биоорганик химия институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Препарат асосида организм боғловчи тўқималари асосини ташкил этувчи ва унинг эгилувчанлиги ва мустаҳкамлигини таъминловчи коллаген-оқсил ётибди.
Мутахассисларнинг айтишича, дори воситасини тайёрлаш учун чорва моллари терисидан чиқадиган коллаген ҳам қўлланади.
Ҳозирги пайтда препаратни қўллаш бўйича меъёрий базани ишлаб чиқиш ишлари бормоқда, олдинда эса уни клиник синовлар кутмоқда. Ўзбек шифокорлари препаратга қизиқиб қолишди.
Истиқболда, дори экспортга ҳам чиқарилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: