Ўзбекистонда янги смартфон ишлаб чиқарувчи пайдо бўлди

Дата: 15:56, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги смартфон ишлаб чиқарувчи пайдо бўлди, деб хабар беради Podrobno.uz.
Нашр мухбирига Olive Telecom ўзбек-ҳинд қўшма корхонаси вакилининг хабар беришича, яқин орада корхона икки турдаги уяли телефқонлар ишлаб чиқаришни бошлайди.
Хусусан биринчи модель Z80 деб номланиб, ўртача нархда - 325 минг сўм - бўлади.
Иккинчи телефоннинг номи K100 бўлиб, ушбу такомиллашган моделнинг баҳоси 800 минг сўм бўлади. Бутловчи қисмлар хитойнинг Asiatelco компанияси томонидан етказиб берилади.
Телефонларнинг илк партиясини корхона жорий йилнинг июлида чиқариш режалаштирилган. Бунда бирламчи 5 минг телефон чиқарилади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: