Ўзбекистонда янги сув омбори фойдаланишга топширилди

Дата: 11:48, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятининг Ургут туманида “Камонгарон” янги сув омбори фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги  (ЎзТАГ).

“Янги сув хўжалигини қуришга 17,8 млрд сўмдан ошиқ маблағ тикилди. Натижада 16 гектар майдонда сув омбори яратилиб, унда 1,5 млн кубометргача сув тўплаш мумкин. Сув омбори тоғ дарёлари ва сел сувлари ҳисобига тўлдирилади. Объектни қуришдан кўзланган асосий мақсад – лалми ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдан иборат”, – деб хабар қилишди Самарқанд вилояти ҳокимияти матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: