Ўзбекистонда янги таҳрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонун кучга кирди

Дата: 11:55, 05-06-2015.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги таҳрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонун кучга кирди. У мамлакат президенти томонидан 2015 йил 3 июнда имзоланиб, матбуотда 4 июнда эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олдин хабар берилгани каби, хужжат республика Олий Мажлиси томонидан 2014 йил 24 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 15 майда маъқулланди.

Қонун қимматли қозоғлар эмиссияси билан боғлиқ тартибларни соддалаштиришга қаратилган. Бу янги молия воситаларидан фойдаланиш, қимматли қозоғлар билан битимлар тузишда электрон технологияларни жорий этиш, қимматли қозоғлар бозорида касб фаолиятига талабларни қайта кўриб чиқиш кабиларни кўзда тутади.

Юқоридаги қонундан ташқари Ўзбекистонда қимматли қозоғлар бозоридаги ижтимоий муносабатлар Фуқаролик кодекси, “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун, президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Қимматли қозоғлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг муассасаавий меъёрий хужжатлари томонидан тартибга солинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: