Ўзбекистонда янги телеканал очилди

Дата: 11:06, 05-08-2016.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Куни кеча, 4 августда Ўзбекистонда Milliy хусусий телевизион телеканалининг (MTV) синов тариқасидаги иши бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“MTV ўзбек хорижий ижрочиларнинг оммавий клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар ва ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ва маҳаллий ва хорижий сериалларни намойиш қилади”, - деб таъкидлашди канал матбуот хизматида.

Канал ротациясида клиплар тақдим этилади, бундан ташқари, MTV дастурларида илмий-оммабоп дастурлар ҳам трансляция қилинади. Канал кунига 17 соат эфирда бўлиб, соат эрталаб 7дан 23.00га қадар ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: