Ўзбекистонда янги цемент заводини ишга туширилди

Дата: 14:55, 26-07-2016.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – “Титан цемент” ўзбек-хитой корхонаси Қорақалпоғистонда янги цемент заводини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Корхонанинг қуввати йилига 200 минг тонна цементга тенг. Бу ерда 200 ортиқ янги иш жойлари яратилди. Лойиҳанинг қуймати 17 млрд сўмни ташкил қилди. Бу маблағлар қурилиш-монтаж ишларига йўлланди. Яна $19,8 млн замонавий хитой ускуналарини сотиб олишга сарфланди”, - деб таъкидлашди “Ўзқурилишматериаллари” АК.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистонда 8 цемент заводлари мавжуд бўлиб, уларнинг ялпи қуввати йилига 8,6 млн тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга тенг. 2020 йил охирига қадар Ўзбекистон цемент ишлаб чиқариш қувватларини йилига 16,7 млн тоннагача етказиш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: