Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар савдоси канали бартараф этилди

Дата: 07:47, 04-05-2016.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари янги туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик икки аёлни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимларидаги манбага асосланган ҳолда.

 “Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи 52 ёшли Махфиратхон Йўлдошева ва Андижон вилоятининг Балиқчи туманида истиқомат қилувчи 57 ёшли Одиной Ҳаққуловалар чақалоқларни сотиш бўйича ноқонуний бизнесни йўлга қўйганлар. Улар болаларни $2-2,5 мингга баҳолашган. Жинояткорона схема қуйидагича ишлаган: аёллар туғишни истамаган ёки болани тарбиялашни истамаган ҳомиладор аёлларни топиб, уларга хизматларини таклиф этганлар, кейинчалик эса болаларни манфаатдор кишиларга сотганлар” – деб хабар берди манба.

Ўтказилган оператив тадбирлар натижасида Йўлдошева янги туғилган чақалоқни $2 минг эвазига сотишга уриниш пайтида қўлга олинди.

Ҳозирда чақалоқ Республика акушерлик ва гинекология институтининг Наманган филиалида бўлиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: