Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқни сотишга уриниш иши бўйича ҳукм ўқилди

Дата: 17:48, 22-08-2016.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди Бахт шаҳри туғруқхонасининг шифокори ва беъморини янги туғилган чақалоқни сотишга урингани учун 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилди душанба куни РИА Новостига суд вакили.

“Суд материалларига кўра, маҳаллий туғруқхонада бўлган аёл врач-акушердан янги туғилган чақалоғини $800 эвазига сотиб бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Шифокор чақалоққа харидорлар излай бошлаганидан кейин у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари диққат марказига тушган”, - деб аниқлаштирди агентлик манбаси.

 Суд вакили “битим” вилоят ИИБ оператив ходимлари назорати остида ўтганини, ходимлар аёлларни чақалоқ топширилгани ва пул олинганидан сўнг қўлга олинганини хабар қилди.

“Суд ҳукми билан ҳар икки аёл тўрт йил давомида қамоқ жазоси берилди, жазо умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўталади”, - деб маълум қилишди судда.

Эслатиб ўтамизки, май ойида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Фарғона вилоятида (мамлакат шарқи) икки аёлни янги туғилган чақалоқни $2 минг эвазига сотишга уриниш пайтида қўлга олган эди.

Тергов маълумотларига кўра, улар туғилажак фарзандидан воз кечишни истаган аёлларни излаб топишган ва аёлларнинг кўзи ёриганидан сўнг чақалоқларни сотишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: