Ўзбекистонда янги тузилма совуқ сув учун қарзларни йиғиш билан шуғулланади

Дата: 13:38, 27-11-2019.

Тошкент. 27 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги тузилма совуқ сув учун қарзларни йиғиш билан шуғулланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президентимизнинг "Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан "Ўзсувтаъминот" АЖ ташкил этилмоқда. У Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг давлат унитар корхоналарининг устав капиталида давлат активлари ва улушларини бериш орқали шакллантирилади.

"2020 йил 1 январдан бошлаб Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш," Ўзсувтаъминот" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш вазифаларини топширсин", - дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, бир ой муддатда сув таъминоти корхоналарининг халқаро молия институтлари олдидаги қарздорлигини хатловдан ўтказсин ва уни давлат бюджетига молиявий юк камайган ҳолда уни тўлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Сурат манбаи: mse69.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: