Ўзбекистонда янги ўқув йилида 25 млндан ощиқ дарслик чоп этилади

Дата: 17:49, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги ўқув йилида 25 млндан ощиқ дарслик чоп этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015/2016 ўқув йили учун умумтаълим мактаблари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 454 номдаги 25 миллион 708 минг нусха дарсликлар ва қўлланмалар чоп қилиш режалаштирилган”, - дейилади Халқ таълими вазирлиги сайтида жойлаштирилган маълумотда.

Ўзбекистон президенти қарорига биноан, ўқувчилар чет тилларни тезроқ ўзлаштиришлари учун давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури асосида 1-2 синф ўқувчилари учун дасрликлар, машқлар дафтари ва чет тили ўқитувчиси китоби, шунингдек, 3 синф ўқувчилари учун чет тиллари бўйича мультимедия иловалари яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: