Ўзбекистонда янги ўқув йилида 587 минг бола биринчи синфга боради

Дата: 17:28, 28-08-2014.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Янги 2014-2015 ўқув йилида Ўзбекистонда 587 минг бола умумтаълим мактабларининг биринчи синфига боради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот республика Халқ таълими вазирлигининг матбуот релизида эълон қилинди.

Уларнинг ҳар бирига 2 сентябр куни ўтказиладиган Мустақиллик дарсида президент совғаси бўлган 12 хилдаги ўқув анжомлари ва ўқувчилик сумкаси топширилади, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: