Ўзбекистонда янги ўқув йилига 15 млн дарсликлар чоп этилади

Дата: 14:36, 01-05-2015.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги ўқув йили олдидан 1-4 синф ўқувчилари учун 227 номдаги 15,7 млн дарсликлар чоп этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ота-оналарни янги дарсликлар билан таништириш мақсадларида барча вилоятларда педагоглар ва дарсликлар муалифлари билан учрашувлар, услубий қўлланмалар, тавсияномалар ва мультимедия иловалар тақдимотлари ўтказилди. Ҳозирда ижодий гуруҳлар 2 синф учун “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”, “Русский язык”, “Ўқиш китоби” дарсликлари ва уларга мультимедия иловалари бўйича тайёрлаш ишларини олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2005-2006 ўқув йилида Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тўлиқ ижара тизимига ўтказилди. Айни пайтда 1-синф болалари, “Мехрибонлик” уйлари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернетлар тарбияланувчилари дарсликлар билан текин таъминланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: