Ўзбекистонда янги уяли телефонлар ишлаб чиқарувчи пайдо бўлади
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – “Infinity Electronics” (Ўзбекистон) ва британиянинг “Wynex Innovation LLP” компанияси мобил телефонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Samrt Communications” қўшма корхонасини ташкил қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ишлаб чиқариш қувватлари “Навоий” Эркин саноат-иқтисодий ҳудудида (“Навоий” ЭСИҲ) жойлаштирилади. Йилига 200 минг дона атрофида мобил телефонлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Таъсисчилар лойиҳага $2 млн атрофида киритиш ниятидалар”, – деб таъкидланади “Навоий” ЭСИҲ дирекцияси хабарида.
Истиқболда ишлаб чиқаришни локализация қилиш, унинг улушини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.