Ўзбекистонда янги вакцинация турлари жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:05, 02-07-2014.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 10-11 ёш қизларни одам папилломаси – бачадон найчаси саратони касаллигини келтириб чиқарувчи юқумли омилга қарши вакциналаш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтган вирусли, бактерияли ва паразитар касалликларга бағишланган конференция доирасида эълон қилинди.
Мамлакат Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, 2015 йилдан бошлаб 1 ёшгача бўлган болаларни пневмококк инфекциясига қарши эмлаш режалаштирилмоқда.
Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ, бугунда Ўзбекистонда 10 юқумли касаллика қарши эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, 2-3-4 ёшли болаларни битта инъекция ёрдамида 5 касаллика қарши эмлаш, 2-3 ойлик чақалоқларни ротавирус инфекциясига қарши эмлаш шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамизки, мамлакатда 1995 илдан бери “кенгайтирилган вакцинация” Миллий дастури амал қилиб келмоқда. Унга мувофиқ, 5 ёшгача бўлган болалар полиомиелитга қарши оммавий равишда эмланди ва ўша йилнинг ўзида мамлакатда ушбу касаллик бартараф қилинди.
Кейинги 10 йил ичида мамлакатда полиомиелит, қизамиқ ва сариқ касаллигига қарши Миллий эмлаш кунлари ўказилди. 98-99,5% болалар эмлаш билан қамраб олинди. Буларнинг бари аҳоли орасида юқумли касалликлар бўйича барқарор эпидемиологик вазиятни ушлаб туришга имкон бермоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: