Ўзбекистонда янги йўловчи поезди ишга туширилди

Дата: 11:31, 30-10-2019.

Тошкент. 30 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги йўловчи поезди ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 29 октябрдан бошлаб "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ янги Мискен-Нукус-Бейнеу йўналиши бўйича йўловчи поездини ишга туширди", – дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, бу поезд ҳар куни қатнайди.

Шу билан бирга, поезд Назархон, Кайбақли, Қараозек, Бадай, Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл станцияларида тўхтайди.

Сурат манбаи: horazm.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: