Ўзбекистонда Янги йил байрамларидан кейинги биринчи иш куни қорли ва совуқ бўлади

Дата: 10:29, 04-01-2018.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Янги йил байрамларидан кейинги биринчи иш куни қорли ва совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ – 2° илиқ, Устюрт бўйича 5°гача совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_9_r_1094.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: