Ўзбекистонда янгиланган йўл ҳаракати қоидалари амал қила бошлади

Дата: 15:33, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – 1 мартдан Ўзбекистонда янгиланган йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) амал қила бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Асосий ўзгаришлар орасида пиёдалар учун йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиш, теле-, видеомаҳсулотларни кўриш, радио-аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш, ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш таъқиқланишини айтиб ўтиш мумкин.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар орасида транспорт воситаси тезлигини 30 км/соатдан оширмаслик зарур бўлади.

Ҳаракатни бошлашдан олдин йўловчиларни ҳаракат вақтида танани автомобиль салонидан ташқарига чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириши (қўлни чиқариш бунга кирмайди) ҳамда йўловчиларга хавфсизлик камарини тақиб олиш шартлигини айтиши керак.

Қоронғу пайтларда ёки яхши кўринмайдиган пайтларда эҳтиёж юзасидан тўхтаганда транспорт воситасини таъмирлашда нур қайтарувчи нимчадан фойдаланиши зарур.

Одам олиб кетаётган, йўловчиларни ташиётган автобуслар, микроавтобуслар, шунингдек, мотоцикл ва мопедларда куннинг ёруғ пайтида ҳаракатланаётганда ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб юриши керак.

Назорат қилинмайдиган пиёдалар чорраҳасига яқинлашганда транспорт воситаси ҳайдовчиси тезликни пасайтириб, пиёдаларни ўтказиб юбориши лозим.

Транспорт воситаси салони олд қисмида навигатор, видеорегистратор, шунингдек, ташқи кўриниш камераларига уланган мониторлар ўрнатишга рухсат берилди.

Болаларни ташкилик равишда олиб кетаётган транспорт воситаларига 60 км/соатидан юқори тезликда юриш таъқиқланади. Болаларни юк автомобилда ташиш таъқиқланди.

Двигатель иш ҳажми 50 куб сантиметрдан катта, тезлиги 50 км/соатдан ортиқ бўлган квадроцикл, скутер ва электроскутер кабиларни давлат рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарилмаслиги зарур (улар мотоцикллар каби давлат рақамига эга бўлиши керак).

Велосипедлар олд қисмида чироқ ёки оқ рангли фара билан, орт қисмида эса қизил рангли чироққа эга бўлиши керак. Мопед ҳайовчилари йўлда мотошлемсиз ҳаракатланмасликлари лозим.

Транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказиш даражаси 70% юқори бўлиши мумкин эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: