Ўзбекистонда январда хизматлар 4,2% қимматлашди – Марказий банк

Дата: 17:28, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда январда хизматлар 4,2% қимматлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Марказий банкига таянган ҳолда.

Марказий банкнинг “2018 йилнинг январь ойида истеъмол товарлари нархлари ўзгариши тўғрисида”ги ҳисоботига кўра, кузатишлар амалга оширилган даврда хизматлар, умуман олганда, 4,2% қимматлашди. Хусусан, мактабгача таълим муассасалари хизмати учун тўлов 10,3%, транспорт хизматлари – 6,3%, маиший хизматлар – 3% ва тиббий хизматлар – 2,1%га ўсди.

Умуман олганда, истеъмол талаби нисбатан сусайган шароитда 2018 йилнинг январ ойи давомида умумий кузатишдаги маҳсулот ва хизматлар нархлари динамикасида нисбатан паст даражадаги, яъни 0,6%лик ўсиш кузатилди.

Сурат манбаи: http://agpointprecision.com/equipment-repair-done-right/

Янгилик билан ўртоқлашиш: