Ўзбекистонда ярим ойда доллар 140 сўмдан кўпга қимматлашди

Дата: 15:21, 03-10-2018.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ –19 сентябрдан 3 октябргача Ўзбекистонда доллар 140,66 сўмга: 8039 сўмдан 8179,66 сўмгача қимматлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банк маълулмотларига кўра, миллий валютанинг қадрсизланиш динамикаси давом этмоқда. Хусусан, 3 октябрга келиб доллар мамлакат алмаштирув пунктларида 8179,66 сўмга баҳоланмоқда.

Шунингдек, ҳисобот даврида рубль қийматининг ҳам 7,79 сўмга ошиши кузатилиб, бу валюта 118,05 сўмдан 125,84 сўмгача қимматлади.

Бундан ташқари, икки ҳафта давомида евро қийматининг 6,14 сўмга тушиши қайд этилди: 9468,77 сўмдан 9347,75 сўмгача.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда доллар курси 8 минг сўмдан ошди. Бундан олдин эса у 7787,81 сўмгача тушган эди.

Сурат манбаи: https://centre1.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: