Ўзбекистонда яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника ИТИ ташкил этилмоқда
Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини (ИТИ) ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу масала юзасидан 2018 йил 25 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 468-сонли қарори қабул қилинди.
ИТИ Миллий университетнинг яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника физика факультети лабораторияси базасида ташкил қилинмоқда. Янги институт олдига қатор масалалар, шу жумладан, барча босқичларда фундаменталь ва амалий фаннининг таълим жараёни билан интеграциясини таъминлаш вазифаси қўйилган.
Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахсдир.
ИТИ директори Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тайинланади. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ИТИ лабораторияси базасида қатор йўналишлардаги талабалар учун ўқув жараёни ташкил этилади.
ИТИга Тошкент давлат шарқшунослик институти Олмазор академик лицейининг бино ва иншоотлари берилади.
Сурат манбаи: http://www.fromuz.com/forum/index.php?s=b028ee6e9389424b5bc17233a7a82800&showtopic=5138&st=135&p=1585755entry1585755