Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улуши 50% зиёд – вазир ўринбосари
Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улуши 50% зиёдни ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Ушбу прогнозни Халқаро пресс-клубнинг пайшанба кунги йиғилишида иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев номи очиқланмаган экспертларни баҳоларига асосланиб қилди.
“Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, ялпи ички маҳсулотда яширин иқтисодиётнинг улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этади. Бу, ўз навбатида иқтисодиётнинг ривожланишига ва бюджет тушумларига халак бермоқда”, - деб иқтибос келтиради вазирнинг биринчи ўринбосаридан Газета.uz нашри.
Унинг сўзларига кўра, валюта бозорини либераллаштириш мазкур муаммони ечишда биринчи қадам бўлди, келгуси қадам эса жорий йил 1 июлга қайта кўриб чиқиладиган солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўлади.
Мубин Мирзаев ҳукуматга барча тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва рақобат муҳитини яратиш бўйича аниқ таклифларни киритилиши, бу эса, ўз навбатида, яширин иқтисодиётни легаллаштиришга имкон беришини ҳам маълум қилиб ўтди.
Солиштириш учун: халқаро Дипломли сертификатли бухгалтерлар уюшмаси (ACCA) тадқиқотларига кўра, 2016 йилда норасмий иқтисодиёт ҳажми Россияда ЯИМнинг 39 фоизи, Озарбайжонда – 67 фоиз, Украинада – 45,9 фоиз, Туркияда – 25,7 фоизни ташкил этди. Яширин иқтисодиёт ҳажми АҚШ (ЯИМнинг 7,7 фоизи), Япония (10 фоиз) ва Хитойда (10,1 фоиз) нисбатан паст кўрсаткичларга эга.
Сурат манбаи: http://easttime.ru/news/kazakhstan/tenevaya-ekonomika-kazakhstana-sostavlyaet-40-mnenie-ekspertov/12017