Ўзбекистонда ёритувчи ускуналарга қўйиладиган талаблар кучайтирилди
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ёритувчи ускуналарга қўйиладиган талаблар кучайтирилди. Хусусан, уларнинг энергияни сарфлаш хусусиятларига талаблар қаттиқлашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
“Ўзстандарт” агентлигининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг энергия тежовчи, светодиод ва қизувчи лампаларига тааллуқли 4 давлат стандарти рўйхатга олинган. Булар O`zDSt 2897:2014 “Энергия тежовчи ихчам люминесцент лампалар. Техник шартлар”, O`zDSt 2898:2014 “Қизувчи лампалар. Техник шартлар”, O`zDSt 2899:2014 “Led сериясидаги электрон драйверли энергия тежовчи светодиод лампалар. Техник шартлар”, O`zDSt 2900:2014 “Светодиод ёритқичлар. Техник талаблар” стандартларидир.
Юқоридаги стандартлар 2015 йил 1 апрелдан кучга киради.