Ўзбекистонда ёш дизайнерлар фестивали бўлиб ўтади
Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ёш дизайнерлар ўртасида Artlas 2016 республика фестивали бўлиб ўтади. Ҳозирда унда қатнашиш учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар беришларича, конкурсда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳам ҳаваскор, ҳам профессионал дизайнерлар қатнашишлари мумкин.
Фестивал мода саноатида истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб қувватлаш мақсадида ўказилмоқда. Тадбир ёш дизайнерларни топиб, уларга ўз коллекцияларини намойиш қилишга имкон беради.
Шунингдек, фестивал Ўзбекистоннинг энг яхши профилли ўқув юртлари кўмагида ўтказилмоқда. Бу эса тадбир иштирокчилари ва енгил саноат корхоналари ва мода саноати ўртасида ишбилармонлик алоқалари ўтранишга кўмаклашади.
Иштирокчиларни танлаб олиш республика ҳудудларида ҳам ўтказилади, конкурс финали эса Тошкентдаги Ёшлар ижодиёти саройида бўлиб ўтади. Фестивал “Камолот” ЁИҲ, Ёшлар ташабусслари маркази ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилган.


