Ўзбекистонда ёш геологлар конкурси ўтказилади

Дата: 09:01, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасида ёшлар учун “Олға геолог” интеллектуаль жамоавий ўйинини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Қўмита маълумотларига кўра, ўйин Ўзбекистон Миллий геологлар қўмитаси билан биргаликда ташкил этилади. Унда геология соҳасининг ёш мутахассислари иштирок этадилар.

Интеллектуаль ўйиннинг асосий мавзулари “Геологик таърих”, “Қимматбаҳо, рангли ва қора металллар”, “Углеводородлар, гидрогеология ва норуда хом ашёлари”, “Жаҳон геологик ихтиролари”, “Геологик қидирув ишларини ўтказишда техника хавфсизлиги”, шунингдек, “Умумий геологик саволлар” кабилар бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: