Ўзбекистонда ёшлар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳақида суҳбатлар ўтказиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар ҳафта ёшлар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳақида суҳбатлар ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ асосланган ҳолда.
Вазирлик маҳлумотига кўра, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) йўлларда ёшлар иштирокидаги ЙТҲ сонини сезиларли даражада пасайтириш ниятида.
“Тизимли ишлар натижасида ЙТҲ сони йилдан йилга пасаймоқда. Аммо оқибати ўлим билан тугаган ҳодисалар умумий сонини ҳамон юқори. Бу эса профилактика ишларини яхшилашни талаб қилади”, - деб таъкидлашди ИИВ матбуот хизматида.
Хабар берилишича, юқоридаги масалани ҳал қилиш мақсадида ҳар пайшанба куни ДЙҲХХ ходимлари мактаб, лицей, коллеж ва ОТМ бўлиб, бу ерда ёшлар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳақида суҳбатлар ўтказиши режалаштирилмоқда.
Бу ишга ота-оналар, “Камолот” ОТМ вакиллари ҳам жалб қилинади.
“Биз жамоатчилик билан биргаликда болаларни кичик пайтидан йўлда ҳаракатланиш қоидаларига ўргатишимиз зарур. Айниқса, ота-оналар ва педагогларнинг масъулиятини ошириш зарур бўлади”, - деб таъкидлашди ИИВда.
Эслатиб ўзтамизки, Ўзбекистонда ўтган йилда воега етмаганлар иштирокида 1444 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.